Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга қалбаки 8,9 минг долларни сотиш мақсадида олиб келаётган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан ЖК 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳрида қалбаки 8900 АҚШ долларини сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда “Эркин” ЙПХ масканида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро А.Ж. бошқарувидаги Lacetti русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, ушбу фуқаро жами 89 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки 8900 АҚШ долларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026