Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги музокаралар қийин кечмоқда – ОАВ
Исроил гаровдагиларнинг барчаси озод этилишини истаяпти, ҲАМАС дастлаб ўт очиш тўхтатилишини талаб қилмоқда.
Исроил ва ҲАМАС гуруҳи ўртасида 7 октябр куни гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар давом этмоқда, томонлар ҳали якуний келишувга эришгани йўқ. Бу ҳақда Исроил расмийларига таяниб, CNN хабар берди.
Қайд қилинишича, Исроил бу сафар гаровга олинганларнинг ҳаммаси озод этилишини талаб қилмоқда, ҲАМАС эса оғир жиноятларда айбланган, аввалгидан кўра кўпроқ фаластинликларнинг қамоқдан озод этилишини талаб қилмоқда. Маҳкумларни ва гаровга олинганларни алмаштириш билан боғлиқ сулҳ бир ёки икки ҳафта давом этиши мумкин.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу маъмуриятига кўра, ҲАМАС 7 октябр куни гаровга олинган 129 нафар исроилликни ушлаб турибди, улардан 108 нафари тирик.
ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Ғози Ҳамад Ал-Жазира гуруҳнинг устувор вазифаси урушни тугатиш эканлигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, «баъзилар» жанговар ҳаракатларда бир неча кун ёки ҳафтага қисқа пауза бўлишига умид қилмоқда, бироқ бу ҲАМАС ва фаластинликларнинг манфаатларига тўғри келмайди.
«Исроил гаров картасини ўйнайди ва шундан сўнг улар халқимизни оммавий қирғин қилишнинг янги босқичини бошлайди», деди Ҳамад.
Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС жанглар тўхтаганидан кейин Ғазо секторидаги фаластинлик асирлар ва гаровга олинганлар бўйича «музокаралар олиб боришга» ва муросага келишга тайёр.
Мавзуга оид
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:01 / 27.05.2026