Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Ўзбекистонда 50 мингдан ортиқ зарядлаш станциялари қурмоқчи
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳузуридаги институт ва Henan Suda компанияси ўртасида имзоланган келишувга кўра, Хитой компанияси кейинги 10 йил давомида бутун Ўзбекистонни қамраб оладиган ва 700 мингдан ортиқ электрокарга хизмат кўрсатадиган зарядлаш станциялари тармоғини ташкил этиши кўзда тутилган.
15-16 декабр кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ва Хитойнинг Henan Suda компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Институт матбуот хизматининг хабар беришича, учрашув давомида Ўзбекистонда энергия тежамкор технологиялар ва электромобилларни қувватлаш қурилмалари ҳамда технологияларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланган.
Келишувга кўра, 2033 йилгача 14 та ҳудудда 70 дан ортиқ марказлаштирилган ва 50 мингта марказлаштирилмаган зарядлаш станцияларини қуриш ҳисобига 700 мингдан ортиқ электр транспорт воситаларини қувватлантириш назарда тутилган.