“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегияси ишлаб чиқилди
“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳаси билан президент қарори, “Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегияси, ушбу стратегиянинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режаси ҳамда стратегиянинг 2030 йилгача эришиладиган самарадорлик кўрсаткичлари тасдиқланиши кўзда тутилмоқда.
“Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегияси лойиҳасида соғлиқни сақлаш тизимига алоқадор бўлган 12 та асосий йўналиш ва ушбу йўналишлар доирасида 2030 йилга қадар бажарилиши лозим бўлган 77 та вазифа белгиланган. Шунингдек, ҳужжат билан 2030 йилга қадар эришилиши лозим бўлган 44 та самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқлаш ҳам назарда тутилмоқда.
Қарор лойиҳасида замонавий ва самарали бошқарув усуллари ҳамда молиявий механизмларини жорий қилиш орқали тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида 2030 йилга қадар амалга ошириладиган устувор вазифалар, 2026 йил 1 январдан бошлаб кучга кирадиган янги йўналишлар алоҳида берилган. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда тиббий ёрдамнинг янги миллий тизимини тасдиқлаш бўйича топшириқ назарда тутилган.
2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий чора-тадбирлар режасида эса қайд этилган вазифалар ижросини таъминлаш учун 270 дан ортиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Мазкур ҳужжат соғлиқни сақлаш соҳасида 2024 йилдан бошлаб кейинги 7 йил ичида бажарилиши лозим бўлган асосий вазифаларни қамраб олган бўлиб, тизим ривожланиш стратегиясини белгилайди.
Мавзуга оид
15:19 / 13.11.2024
Уларни ҳар куни ютамиз: ҳавони ифлослантирувчи 10 та энг зарарли модда
12:53 / 10.11.2024
Янги тадқиқот ижтимоий тармоқларнинг зарари ҳақидаги стереотипни рад этди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
16:09 / 04.11.2024