Ўзбекистон | 12:16 / 21.12.2023
6675
2 дақиқада ўқилади

Humo карталари ишлашида носозликлар кузатилмоқда

Humo расмийсининг сўзларига кўра, карталар ишламай қолганига техник ишлар олиб борилаётгани сабаб бўлган ва яқин вақтлар ичида муаммо бартараф этилади.

Носозлик ҳам онлайн тизимларда, ҳам терминалларда кузатилмоқда.

Ўзбекистонда Humo тўлов тизими карталари билан мобил иловалар орқали ҳам, терминаллар орқали ҳам операцияларни амалга ошириб бўлмай қолди. Айрим иловалар “Провайдер томонидан техник муаммолар бор” деган ёзувни акс эттирмоқда. Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилгани йўқ.

Kun.uz мухбири вазиятга аниқлик киритиш мақсадида компаниянинг ишонч телефонига боғланди. Маълум қилинишича, карталар ишламай қолганига техник ишлар олиб борилаётгани сабаб бўлган ва яқин вақтлар ичида муаммо бартараф этилади.

Аввалроқ, октябр ва ноябр ойларида ҳам Humo карталари орқали онлайн тўловлар ва пул ўтказмаларини амалга оширишда носозликлар кузатилганди. Марказий банки раҳбари Мамаризо Нурмуродов тўлов тизими фаолиятидаги муаммолар дастурий таъминот янгиланиши билан боғлиқлигини айтиб ўтганди.

Маълумот учун, 2024 йил 1 июлдан тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фақат акциядорлик жамияти шаклида фаолият юритиши мумкин бўлади. Уларга устав капиталининг минимал миқдори бўйича қўйилган талаблар оширилди. Humo тўлов тизими операторидаги давлат улуши Марказий банкдан Давактив балансига ўтказилди.

Мавзуга оид