Ўзбекистон | 10:44 / 21.12.2023
2873
2 дақиқада ўқилади

Озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги бўйича давлат сиёсати асосий мақсадлари белгиланяпти

“Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Қонун лойиҳасининг предмети бўлиб озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш натижасида инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳамда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш ҳисобланади.

Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсати асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳамда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш;

қонунчилик ҳужжатларини Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотларнинг халқаро стандартлари, нормалари ва қоидаларига уйғунлаштириш;

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотининг рақобатбардошлиги ва экспорт салоҳиятини ошириш;

озиқ-овқат маҳсулотининг муомаласини барча босқичларида тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида қуйидагиларга эришилади:

озиқ-овқат маҳсулоти сифати ва хавфсизлигини таъминлаш барча босқичлари қамраб олинади, “фермадан то дастурхонгача” тамойили асосида давлат бошқаруви ва назорати жорий этилади;

озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати механизмлари такомиллаштирилади, ваколатли давлат органларининг вазифалари аниқ белгиланади, функциялари такрорланиши олди олинади;

давлат назорати, авваламбор, маҳсулотнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилади;

озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлигининг умумий тамойиллари халқаро талаблардан келиб чиққан ҳолда белгиланади, амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилади, Жаҳон савдо ташкилотининг санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш тўғрисидаги келишуви қоидалари акс эттирилади;

озиқ-овқат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар фаолиятида зарур гигиеник амалиёт ва зарур ишлаб чиқариш амалиётини жорий этиш механизмлари белгиланади;

озиқ-овқат маҳсулоти хавфсизлиги соҳасида назоратни амалга оширувчи мансабдор шахслар махсус билимлари оширилади, замонавий, халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда назорат усулларини қўллаш бўйича кўникмалар ҳосил этилади;

коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлашнинг таъсирчан механизмлари жорий этилади;

озиқ-овқат тизимининг инвестициявий жозибадорлиги ортади, халқаро рақобатбардошлиги таъминланади ва республиканинг экспорт салоҳияти оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид