Ўзбекистон | 16:56 / 22.12.2023
10543
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Оққўрғонда 6000 га яқин хонадон ва улгуржи истеъмолчининг газ таъминоти яхшиланди

Шу кунгача Оққўрғон туман аҳолисига табиий газ “Бўка” газ тақсимлаш станциясидан берилган. 19 мингдан ортиқ истеъмолчиси бўлган ҳудуд учун эса бу муаммо эди. Ҳаво совиб кетган шароитда бунга тезкор чора кўриш зарурати юзага келди.

Фото: Ўзтрансгаз

Энергетика вазирлиги топшириғига кўра, Оққўрғоннинг "Султонобод", "С.Тегизбоев", "С.Раҳимов", "Қўрғонча", "Бирлик" ва "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 5640 та аҳоли хонадони ҳамда ҳудуддаги 147 та улгуржи истеъмолчи алоҳида тармоққа ўтказилди. Натижа эса рақамларда: газ узатиш масофаси 16 километрга қисқарган, босим эса икки баробарга ортган. 

"Олимкент Авто Рейс" ГТСга қуриб битказилган янги тармоқ ўз вақтида ва муаммонинг тўғри ечими бўлди. Ҳудуд истеъмолчиларининг қарийб 30 фоизи алоҳида тармоққа ўтказилиши билан марказдаги 7 мингга яқин аҳоли хонадонига газ етказиб бериш яхшиланди. "Ўзтрансгаз" АЖ истеъмолчиларга газ етказиб беришда бу каби чораларни давом эттиради.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид