Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония қурол экспортига қўйилган тақиқни олиб ташлади
Шунингдек, бюджетдаги ҳарбий харажатлар миқдорини кескин оширди.
Япония ҳукумати бюджетдаги ҳарбий харажатларни сезиларли даражада оширди ва ҳалокатли қуроллар экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Фумио Кишида маълум қилди, деб ёзди Fox News.
Япония ҳукумати мудофаа харажатларини 16 фоизга ошириш ва Иккинчи жаҳон урушидан бери амалда бўлган қурол экспортига қўйилган тақиқни бекор қилди.
«Биз қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ халқаро тартибни ҳимоя қилишга ҳамда Ҳинд-Тинч океани минтақасида тинчлик ва барқарорликка эришишга ҳисса қўшишга умид қиламиз», деди Кишида ва Япония тинчликпарварлик тамойилларига содиқлигини қўшимча қилди.
Бюджет лойиҳаси тасдиқлангач, Япония дарҳол Қўшма Штатларга «Patriot» ракета тизимларини жўнатди. Қайд этилишича, ракеталар аввал Японияда АҚШ лицензияси асосида ишлаб чиқарилган.
20 декабр куни Жо Байден маъмурияти, агар Япония Қўшма Штатларга «Patriot» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими учун ўқ-дорилар етказиб берса, Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериш ҳажмини ошириши мумкинлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
09:10 / 24.06.2026
АҚШ Кубага нисбатан санкцион босимни кучайтирмоқда
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026