Жамият | 19:09 / 25.12.2023
28080
2 дақиқада ўқилади

Байрам кунлари Тошкентда автобуслар қисқартирилган жадвал асосида ҳаракатланади

«Тошшаҳартрансхизмат» 30 декабр – 2 январ кунларига мўлжалланган жадвал ҳақида маълумот берди. 

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида 30 декабр – 2 январ кунлари автобуслар якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида ҳаракатланади. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди. 

Маълумот берилишича, президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармони ва 2023 йил 22 декабрдаги «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига  биноан Янги йил байрам тадбирларини нишонлаш мақсадида дам олиш кунларида автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидагича ташкил этилган:

  • 2023 йил 30 декабр, шанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2023 йил 31 декабр, якшанба — ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 1 январ, душанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 2 январ, сешанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2024 йил 6 январ, шанба — иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид