Спорт | 21:34 / 25.12.2023
31699
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси Марказий Осиёда энг қиммат таркибга эга экани маълум бўлди 

Аммо Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси Қозоғистон миллий жамоаси таркибида. 

Футболчиларнинг трансфер қийматини ҳисоблашга ихтисослашган Transfermarkt портали Марказий Осиё миллий футбол жамоаларининг умумий қийматини эълон қилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон миллий жамоаси таркиби 32,5 млн еврога тенг ва бу Марказий Осиёдаги энг юқори кўрсаткич. 

Ўзбекистон миллий жамоасининг энг қиммат футболчиси Италиянинг «Каляри» клубида тўп тепаётган Элдор Шомуродов бўлиб турибди. 28 ёшли ҳужумчи 5 млн еврога баҳоланган. Россиянинг ЦСКА клуби яримҳимоячиси, 20 ёшли Аббосбек Файзуллаев 4 млн еврога, «Шабаб ал-Аҳлий» (БАА) яримҳимоячиси, 25 ёшли Азиз Ғаниев 3 млн еврога баҳоланган. 

Иккинчи ўринни Қозоғистон миллий жамоаси эгаллаган – 21,6 млн евро. Туркиянинг «Бешиктош» клубида тўп тепаётган 25 ёшли ҳимоячи Бахтиёр Зайнутдинов Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. Унинг трансфер қиймати 6 млн еврога баҳоланган. Кейинги ўринларда: Нурали Алип (ҳимоячи, 24 ёш) - 3 млн евро, Александр Зуев (ҳимоячи, 27 ёш) - 900 минг евро. 

Марказий Осиёдаги бошқа миллий жамоалар қиймати қуйидагича: 

3. Тожикистон – 7 млн евро. Энг қиммат футболчилари: Рустам Ятимов (дарвозабон, 25 ёш) - 900 минг евро, Алишер Жалилов (яримҳимоячи, 30 ёш) - 700 минг евро, Зоир Жўрабоев (ҳимоячи, 25 ёш) - 600 минг евро. 

4. Қирғизистон – 5,9 млн евро. Энг қиммат футболчилари: Гулжигит Алиқулов (ҳимоячи, 23 ёш) - 550 минг евро, Алимардон Шукуров (яримҳимоячи, 24 ёш) - 450 минг евро, Тамирлан Қўзубоев (яримҳимоячи, 24 ёш) - 400 минг евро. 

5. Туркманистон - 3,3 млн евро. Энг қиммат футболчилари: Руслан Мингазов (ҳимоячи, 32 ёш) - 550 минг евро, Теймур Чориев (ҳимоячи, 23 ёш) - 250 минг евро, Арслонмурод Аманов (ҳимоячи, 33 ёш) - 200 минг евро.

Мавзуга оид