Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон икки француз дипломатини чиқариб юборди
Озарбойжон Франция элчихонасининг икки ходимини персона нон грата деб эълон қилди ва уларга 48 соат ичида мамлакатни тарк этиш талабини қўйди. Аввалроқ Боку Парижни арманпараст позицияси учун танқид қилган эди.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги Франциянинг Бокудаги элчихонаси икки ходимини персона нон грата деб эълон қилди ва уларга 48 соат ичида мамлакатни тарк этишни буюрди. Бу ҳақда 26 декабр, сешанба куни Озарбойжон ТИВ сайтида маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, бу ходимлар «дипломатик мақомига мос келмайдиган фаолият» билан шуғулланган. Дипломатларга қўйилган айбловларнинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган. Франциянинг Озарбойжондаги элчиси Анн Буйон мамлакат ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, унга қўл остидаги ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан норозилик нотаси топширилган.
Алиев Францияни арманпараст позицияда айблади
Ноябр ойида Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Франция ҳукуматини Арманистонни қуроллантириш орқали Кавказда янги уруш қўзғашга уринишда айблаган эди. Катта арман диаспорасига эга бўлган Франция Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ можаросида «арманпарастлик» учун мунтазам равишда Боку томонидан танқид қилинади.
Озарбойжон расмийларининг фикрича, Париж БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси сифатидаги мақомини «ўзининг нохолис сиёсатини олиб бориш учун суиистеъмол қилмоқда, турли минтақаларда геосиёсий интригалар билан шуғулланмоқда ва Ғарб ташкилотларидан давлатларга босим воситаси сифатида фойдаланишга ҳаракат қилмоқда».
Мавзуга оид
18:33 / 17.07.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
17:50 / 14.07.2026
Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим – Алиев
09:55 / 14.07.2026
Францияда ўрмон ёнғини: мингга яқин киши эвакуация қилинди
21:45 / 09.07.2026