Жамият | 14:36 / 28.12.2023
22392
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Спарк» ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда икки киши жароҳат олди

Янгиҳаёт туманида “Спарк” ва “Газел” ўзаро тўқнашиши оқибатида “Спарк” ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилди.

Фото: ЙҲХБ матбуот хизмати

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида “Спарк” ва “Газел” иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Жорий йилнинг 28 декабр куни соат 04:55 ларда Янгиҳаёт тумани Қипчоқ-Софдил кўчалари кесишган чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.

2000 йилда туғилган Д.М. бошқарувида бўлган давлат рақами “Спарк” русумли автомашина ва 1987 йилда туғилган Ф.Р. бошқарувида бўлган “Газел” русумли юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.

ЙТҲ оқибатида “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси тан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид