Ўзбекистон | 11:50 / 28.12.2023
8402
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Анҳор канали бўйидаги дарахтлар кесилаётгани юзасидан маълумот берилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси Анҳор канали бўйидаги дарахтлар кесилаётгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасининг Марказий майдонларни ободонлаштиришга ихтисослаштирилган бўлими томонидан Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига пойтахтдаги аҳоли гавжум жойлардан бири бўлган Анҳор канали бўйида терак ва чинор дарахти эгилиб, авария ҳолатига келиб қолгани тўғрисида ариза келиб тушган.

Ушбу ариза Юнусобод тумани экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими масъулларидан иборат ишчи гуруҳи томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилганда, мазкур дарахт ҳақиқатдан ҳам фуқароларнинг саломатлиги ва мол-мулкига жиддий хавф солиш эҳтимоли баланд бўлгани аниқланган ва кесиш учун тегишли хулоса тақдим этилган.

Фото: Тошкент шаҳар Экология бошқармаси

Мавзуга оид