Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депортация ёки жарима - Россияда мигрантлар билан боғлиқ қонун ўзгартирилмоқда
Мигрантлар томонидан Россия қонунчилигининг бузилиши айрим ҳолларда уларнинг мамлакатдан чиқариб юборилишига (депортацияга) олиб келади. Аммо энди бу жазо жарима билан алмаштирилиши мумкин.
Мигрантлар томонидан Россия қонунчилигининг бузилиши айрим ҳолларда уларнинг мамлакатдан чиқариб юборилишига (депортацияга) олиб келади. Чет эл фуқароси ноқонуний равишда ишга кирса, мамлакатда қонуний бўлишини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаса, яшаш муддатини бузса, депортация қилиниши, унга Россияга кириш 5 ёки ҳатто 10 йилга тақиқланиши ҳам мумкин.
Бироқ 2023 йил декабр ойида Россия Давлат Думаси қонунчиликка айрим ҳолларда мигрантларни депортация қилишни енгилроқ жазо – жарима билан алмаштиришни назарда тутувчи тузатишларни маъқуллади. Қайси ҳолларда бу мумкин ва охир-оқибат қандай миқдорда жарима тўланади, бу ҳақда Asia-Plus тушунтириш берди.
Янги қоидалар аллақачон кучга кирдими?
Йўқ, ҳали кучга кирмади. Ҳозир ўзгаришлар «Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига киритилган ва кўриб чиқилмоқда. Қонун қачон кучга кириши номаълум, чунки у анчадан бери, 2017 йилдан бери муҳокама қилинмоқда. Бироқ, яқинда «унутилган» қонун лойиҳаси фаол равишда қайта кўриб чиқилди ва аллақачон иккинчи ўқишга юборилди. Яъни, қонун лойиҳаси қабул қилиниши анча яқинлашди.
Қандай ҳолларда депортация қарори жарима билан алмаштирилиши мумкин?
Агар судя депортация ҳукмини жуда қаттиқ ва номутаносиб деб ҳисобласа, уни жарима билан алмаштириши мумкин. Қонунчиликадги бундай ноаниқ жумлалар судянинг ғазабини раҳм-шафқатга ўзгартиришини кафолатламайди. Бироқ, энди мигрантлар судяни ўзининг яхши нияти ва қонунбузарликнинг «бир марталик табиати»га ишонтириш имкониятига эга.
Масалан, бунга солиқларни виждонан тўлаш, қонунга бўйсуниш, уй-жойнинг мавжудлиги ва бошқаларни тасдиқловчи далилларни тақдим этиш орқали эришиш мумкин. Шунинг учун, агар суд текшируви тайинланган бўлса, унга олдиндан тайёргарлик кўриш ва мамлакат билан «дўстона» алоқани ва қонунга риоя қилинаётганини тасдиқлайдиган барча ҳужжатларни тўплаш тавсия қилинади.
Айнан нима учун депортация қилинаётгани муҳимми?
Ҳа. Ўзгартиришлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор моддаларини назарда тутади, уларни бузганлик учун депортацияни жарима билан алмаштириш мумкин эмас. Бу ноанъанавий жинсий муносабатларни ташвиқот қилиш, жинсни ўзгартириш, педофилия ташвиқоти, депортациядан бўйин товлаш каби ҳуқуқбузарликларни ўз ичига олади.
Жарима миқдори қанча?
Депортация тўғрисидаги қарор жарима билан алмаштирилиши мумкин. Бунда жарима миқдори 40 мингдан (≈5,5 млн сўм) 50 минг рублгача (≈6,8 млн сўм) бўлиши ёки 150 дан 200 соатгача бўлган мажбурий меҳнат билан алмаштирилиши мумкин.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
10:25 / 12.06.2026
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026