Ўзбекистон | 15:14 / 02.01.2024
12363
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятидаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Тошкент вилояти ҳокимлиги Тошкент туманида жойлашган хонадонларнинг бирида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 1 январ куни соат 18:18 да Тошкент тумани Олтинтепа маҳалласи Забардаст-5 кўчасида жойлашган 11-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Экипажлар соат 18:21 да етиб борган. Ёнғин 70 квадрат метр майдонга тарқалган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 18:45 да ўраб олиниб, соат 19:25 да ўчирилган. Хонадоннинг 150 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

«Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ёнғин оқибатидан ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ, уйнинг том қисми ва ромлари бутун қолган. Ҳозирги вақтда ёнғин оқибатларини бартараф қилиш мақсадида маҳалла аҳолиси, қўни-қўшнилар томонидан ҳашар ишлари ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид