Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Исроил фойдасига жосуслик қилганликда гумонланиб 33 киши ҳибсга олинди
Ҳибсга олишлар Туркиянинг саккиз вилояти шаҳарларида, хусусан Истанбулда бўлиб ўтган.
Туркия ҳукумати Исроил фойдасига жосусликда гумон қилинган 33 кишининг ҳибсга олинганини маълум қилди, деб хабар берди AP.
Бундан ташқари, терговчилар Исроилнинг «Моссад» хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилгани айтилаётган яна 13 нафар гумонланувчини қидирмоқда. Ҳибсга олишлар Туркиянинг саккиз вилояти шаҳарларида, хусусан Истанбулда бўлиб ўтган.
Туркия матбуотининг ёзишича, қўлга олинганлар, хусусан, Туркияда яшовчи фаластинликлар, шунингдек, ўз мамлакати расмийлари ҳаракатларига қарши чиққан исроиллик фаоллар ҳақида маълумот йиғишда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
11:30
16 минг долларга Исроилга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026