Харкив ва Киевнинг 2 январ кунги манзаралари: харобалар, ёнғинлар ва кўз ёшлар
РФ мудофаа вазирлиги барча «зарбалардан кўзланган мақсадга эришилгани»ни маълум қилди.
Россия қўшини 2 январ куни Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади: Киев шаҳри ва Киев области, Харкив шаҳри ва Кировоград области бўйлаб. Ҳужумлар оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, беш киши ҳалок бўлиб, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Киев ва Харкивда энг жиддий вайронгарчиликлар кузатилган. Киевнинг Соломенский районида икки киши ҳалок бўлиб, яна 49 киши яраланган (бу ерда отишмалар вақтида кўп қаватли уй ёниб кетган); бошқа районларда ичимлик суви ва электр таъминотида муаммолар юзага келган. Харкивга Россия томонидан олти ракета учирилган — зарба Шевченково районига йўлланган, бу ерда кўп квартирали турар жой ва хўжалик қурилмалари шикастланган. 91 ёшли аёл ракета зарбаси қурбонига айланган, яна 50 киши, жумладан олти нафар бола ҳам жароҳатланган. РФ мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналарига «юқори аниқликдаги қуроллар» билан зарбалар берилгани ва «зарбалардан кўзланган мақсадларга эришилгани»ни маълум қилган. Қуйида ҳужумга учраган шаҳарлар 2 январ тонгида қандай кўринишда бўлгани акс этган суратлар.
Киев
Харкив
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
17:55 / 23.11.2024
WSJ: Украина ўзининг баллистик ракетасини яратиш устида иш олиб бормоқда
13:12 / 23.11.2024