Солиққа тортилмайдиган даромад турлари иккитага кўпайтирилди
Ўзгаришлар капитал бозорини рағбатлантириш мақсадида жорий қилинмоқда.

Фото: Getty Images
Капитал бозорини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида солиққа тортилмайдиган даромад турлари иккитага кўпайтирилди.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, Солиқ кодексининг 378-моддасига солиқ солинмайдиган даромадларнинг қуйидаги турлари киритилган:
1) акциялар оммавий жойлаштирилганда корхона ходимининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ошмайдиган ушбу корхона ходимининг акцияларга эгалик қилиш режаси доирасида акция сотиб олишга йўналтирилган маблағлари;
2) солиқ тўловчилар иш ҳақи ва бошқа даромадининг маҳаллий фонд бозорида эмиссия қилинган қимматли қоғозларни сотиб олиш учун шахсий инвестиция ҳисобварағига йўналтириладиган қисми, қуйидаги шартларда:
- а) солиқ даври давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (1 млн 50 минг сўм)нинг 100 бараваригача бўлган қийматда;
- б) тўловлар ўсиб бормайдиган тартибда тўланганда ва бир йўла тўланадиган тўловларни шартноманинг амал қилиш муддати бошланган кундан эътиборан 12 ой ичида қайтариб олмаслик шарти билан.
Ушбу шартлар бузилган ёхуд шартнома муддатидан олдин бекор қилинган ва пул маблағлари тўлиқ ёки қисман қайтарилган тақдирда, қайтариладиган маблағларга тўлов манбаида солиқ солиниши лозим.
Мавзуга оид

20:09 / 01.04.2025
2027 йилдан бошлаб санъаткорлардан даромад солиғи мажбурий ундирилади – Солиқ қўмитаси

17:37 / 16.11.2024
Уй шароитида тирик пилла етиштирганлар даромад солиғидан озод қилинади

16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади

13:48 / 12.02.2024