Келинининг рақами орқали қудасининг ногиронлик нафақасини ўғирлаган қайнопа жазога тортилди
Ижтимоий тармоқларда келинининг пластик картасидан 700 минг сўм пулни яширинча нақдлаштириб олган қайнона 5 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Воқеа аслида қандай бўлган? Kun.uz ҳолатга аниқлик киритди.
Тарқалган хабарларда 700 минг сўм учун қайнона Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилгани ҳамда унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида гап боради. Аслида воқеа бироз бошқача бўлган.
2023 йил 23 март куни жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судида келинининг пластик картасидаги пулни яширин равишда нақдлаштириб олган қайнопа иши кўриб чиқилган.
Суд ҳукмида келтирилишича, Фарғона туманида яшовчи 42 ёшли Г.Т. 2023 йил 6 январ куни келинига (укасининг турмуш ўртоғи) тегишли бўлган SIM-картани ўз телефонига ўрнатиб, рақамга уланган пластик картадан пул ўғирлаган. У 704 минг сўм пулни клик иловаси орқали бошқа танишининг картасига ўтказиб, нақдлаштириб олган ҳамда ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.
Келиннинг телефон рақамига уланган пластик карта аслида унинг онасига тегишли бўлган, қайнопа келинининг пулини эмас, унинг онасига тўлаб берилган ногиронлик нафақасини ўғирлаган.
Қайнопа Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилган ва унга нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Айбланувчи Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан шартли ҳукм қилинган ва унга нисбатан 1 йил синов муддати белгиланган.
Мавзуга оид
17:35 / 02.12.2024
Сўровнома: Уйни иситишга неча пул сарфлайсиз?
16:02 / 29.11.2024
5 минг сўмдан 50 минг сўмгача: Ўзбекистоннинг энг йирик ўрик бозоридан репортаж
16:00 / 11.11.2024
Хавотир билан бошланган хайрли иш – Фарғонадаги мактаб олма боғидан яхшигина даромад оляпти
08:10 / 03.11.2024