Жаҳон | 11:40 / 04.01.2024
6530
2 дақиқада ўқилади

Полша узоқ масофали ракеталарни Украинага топширишга чақирди

Полша ТИВ раҳбарининг фикрича, ғарб Россиянинг Украинага ракета ҳужумларига жавоб бериши керак. Радослав Сикорский сўзларига кўра, узоқ масофали ракеталар Киевга Россия Федерациясидаги қўмондонлик марказларига зарба бериш имконини яратади.

Фото: Global Look Press/Keystone Press Agency/Attila Husejnow

Россиянинг Украина ҳудудини охирги марта ўққа тутишига жавобан ғарб Россияга қарши санкцияларни кучайтириши ва узоқ масофали ракеталарни Киевга топшириши керак. Бу ҳақда Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский 3 январ, чоршанба куни Варшавада маълум қилди.

«Биз Украинага қилинган сўнгги ҳужумларга Путин тушунадиган тилда жавоб беришимиз керак – унга ноқонуний йўл билан сотиб олинган қисмлардан фойдаланган ҳолда янги қуроллар ясашига йўл қўймаслик учун санкцияларни кучайтириш ва Киевга ракета учириш майдончалари ва қўмондонлик марказларини йўқ қилишга имкон берадиган узоқ масофали ракеталар бериш орқали», деб тушунтирди Сикорский. 

Бир кун олдин Россия яна Киев ва Харкивни ракета ва учувчисиз учоқлар билан оммавий бомбардимон қилди, натижада камида беш нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди. Бўлиб ўтган воқеалар фонида ғарбга Украинага ҳарбий ёрдамни оширишга чақириқлар кучайди. 

Мавзуга оид