Ўзбекистон | 08:30 / 08.01.2024
9118
2 дақиқада ўқилади

Давлат боғчаларида айрим тарбияланувчилар учун озиқ-овқат харажати тўлиқ давлат бюджетидан қопланади

Президент фармони билан «Ўзбекистон Республикасининг 2024 йилги давлат бюджети тўғрисида»ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида айрим фармонларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Фото: Kun.uz

Президентнинг «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига қўшимча сифатида давлат мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар бадалидан озод қилинган тарбияланувчилар учун озиқ-овқат харажатлари тўлиқ давлат бюджетидан қопланиши белгиланди.

Президентнинг «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига киритилган ўзгаришларга мувофиқ, 2030 йил 1 январгача мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича ижтимоий солиқ ставкаси (вазирлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари бундан мустасно) 1 фоиз миқдорида белгиланди.

Шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликларининг таклифига кўра туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашларининг қарорлари асосида туманлар (шаҳарлар) бюджетларида шакллантирилган қўшимча манбалар ҳисобига дарахт ва буталарнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш чора-тадбирларига маблағлар ажратилмоқда. Президентнинг «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш киритилди. Илгари ушбу тадбирлар учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбаларидан 2 фоизгача маблағ ажратилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид