Ижтимоий ходимлар қарияларга ғамхўрлик қилиш шароитларини текширишга ҳақли экани белгиланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан баъзи ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Вазирлар Маҳкамасининг баъзи қарорларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар «Инсон» ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари ва ижтимоий ходимлар томонидан давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишни яхшилашга йўналтирилган.
Ўзгартиришлар ижро этувчи ҳокимият органларига камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўйича туман (шаҳар) бўлимлари томонидан иш ўринлари яратиш бўйича давлат буюртмасини тақдим этишдан аввал ушбу буюртмалар «Инсон» ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари билан келишилган бўлиши кераклигини назарда тутади.
Бундан ташқари, «Инсон» ижтимоий хизмат кўрсатиш марказлари раҳбарларининг қарорига кўра аниқ яшаш жойига эга бўлмаган, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар яшаш жойларида олти ойгача Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳузуридаги уй-жой фондига эга муассасаларда рўйхатдан ўтишлари керак.
Ижтимоий ходимлар I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс ёки 18 ёшга тўлмаган ногирон бола, шунингдек тиббий муассасанинг хулосасига кўра ўзганинг парваришига муҳтож 80 ёшдан ошган кексаларни парваришлаш шароитларини текширади.
Қуйидагиларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди:
• Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги низом;
• Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари тўғрисидаги низом;
• Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистонда фуқароларни доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва бошқалар.
Мавзуга оид
13:00 / 19.10.2024
Ғазога 3 ой ичида биринчи марта ҳаводан гуманитар ёрдам ташланди
08:20 / 19.09.2024
Россияда қийин вазиятда қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди
08:30 / 11.09.2024
Новосибирскда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилди
09:21 / 03.09.2024