Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия тадбиркорлар омбудсмани россияликларни меҳнат мигрантларидан қўрқмасликка чақирди
Унга кўра, Россия фуқаролари мигрантларга қараганда анча кўп жиноят содир этади.
Россияликларнинг хорижлик ишчилардан қўрқиши асоссиз, деди Россия президентининг тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича комиссари (омбудсман) Борис Титов.
«Мен россияликларнинг мигрантлардан қўрқишини яхши биламан. Гарчи бу мутлақо асоссиз бўлса ҳам. Россия Ички ишлар вазирлиги статистик маълумотларига кўра, Россия фуқаролари мигрантларга қараганда анча кўп жиноят содир этади», деди у.
Титов сўзларига кўра, чет элликлар россияликларнинг иш жойини тортиб олади, деган қўрқув туфайли одамлар меҳнат мигрантларига салбий муносабатда. Омбудсман бу ҳам асоссиз эканини таъкидлади.
«Бугунги кунда россияликлар таълим даражаси ва малакасига қараб, ўз куч ва билимларини исталган касбда, исталган соҳада, исталган маошда қўллаш учун барча имкониятларга эга», деди у.
Россия Ички ишлар вазирлиги статистика маълумотларига кўра, 2023 йил январ-ноябр ойларида Россияда жами 1,8 миллион жиноят, шу жумладан 36,6 мингтаси хорижий фуқаролар томонидан содир этилган (жиноятлар умумий миқдорининг 2 фоизи).
Россия президенти Владимир Путин 14 декабр куни жонли мулоқотда сўзга чиқиб, мигрантлар билан боғлиқ муаммони қийин деб атади. Унинг сўзларига кўра, мигрантлар билан муаммони умумлаштирган ҳолда кўриб чиқадиган ва ўз вақтида ечим топадиган махсус орган яратилиши керак. Унинг айтишича, мамлакатда 10 миллионга яқин меҳнат мигранти бор.
Мавзуга оид
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
09:01 / 13.05.2026
АҚШ билан меҳнат миграцияси бўйича янги келишувларга эришилди
18:17 / 20.04.2026
Германияга 40 минг ҳамшира: Ўзбекистон янги меҳнат бозорларини очади
09:41 / 06.04.2026