Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳрининг икки тумани: Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туманларида 10 январ куни электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида 10 январ куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Манзиллар:
- Яшнобод тумани: “Наврўзобод” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани: “Иқтидор” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилган.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026