Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда дунёдаги иккинчи энг баланд бино очилди
Samsung C&T компанияси 118 қаватли осмонўпар бинони фойдаланишга топширди.
Жанубий Кореянинг Samsung C&T компанияси Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда 118 қаватли осмонўпар бинони фойдаланишга топширди.
Merdeka 118 деб номланган янги бино 2024 йил январ ҳолатига дунё рейтингида иккинчи энг баланд бино ҳисобланади. Биринчиси Дубайда жойлашган Бурж Халифа минорасидир (828 метр).
Янги осмонўпар бинонинг баландлиги 679 метрга етади. Унинг майдони 674 минг квадрат метрга яқин. Бинода меҳмонхона, офислар, шунингдек, савдо маркази жойлашган.
Merdeka 118 қурилиши ушбу соҳада жаҳон етакчиси Samsung C&T мақомини тасдиқлайди. Компания аввалроқ Малайзияда бир нечта осмонўпар биноларни, жумладан, яқин вақтгача мамлакатдаги энг баланд бўлган Petronas эгизак минораларини қурган.
Мавзуга оид
12:05 / 30.06.2026
“Улар тирик, 2030 йилда озод этилиши кутиляпти” — ТИВ Малайзияда ўлимга ҳукм қилинган уч ўзбекистонлик ҳақида
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026