Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Чехия билан меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиради
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари ва Чехия элчиси икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Мадраҳимов Чехия элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон-Чехия кун тартибининг долзарб жиҳатлари, шунингдек, яқин келажакда ўтказилиши режалаштирилган икки томонлама тадбирларга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Машинасозликдан муқобил энергетикагача бўлган қатор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аввал эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этишга алоҳида урғу берган ҳолда иқтисодий дипломатияни фаол илгари суриш имкониятлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар ва туристик алмашинувини ошириш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026