“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастуридаги имтиёзлар маълум қилинди
“20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқароларни ишга қабул қилганларга мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилмоқда.
“Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора‑тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Қонунчилик палатаси мажлисида қабул қилиниб, Сенатга юборилди.
Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Эргашевнинг ёзишича, Солиқ кодексига “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига, улар яратган янги иш ўринларига қараб тегишли солиқ имтиёзлари ва преференциялар тақдим этишни назарда тутувчи қўшимчалар киритилади. Кодексда кўзда тутилган қўшилган қиймат, фойда солиғи ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари барча солиқларни улар яратган янги иш ўринлари сонига қараб бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилмоқда. Жумладан:
— 51 тадан 100 гача янги иш ўрин яратилганда - уч ойгача;
— 101 тадан 200 гача янги иш ўрин яратилганда - олти ойгача;
— 200 тадан ортиқ янги иш ўрин яратилганда - ўн икки ойгача, этиб ифодаланди.
Бунда бўлиб-бўлиб тўлаш солиқ тўловчининг мурожаати асосида ҳамда белгиланган фоизлар ҳисобланмаган ҳолда, шунингдек ушбу кодекс 101-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилмаган ҳолда ва молиявий ҳолати таҳлил қилинмасдан тақдим этилади.
Яна бир имконият — “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларни ишга қабул қилган ва улар жами ишчилар сонининг камида 20 фоизини ташкил этган юридик шахсларга мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёз берилмоқда.
Бунда, солиқ имтиёзи миқдори, тадбиркорлик субъектлари томонидан янги иш ўринлар сонидан келиб чиқиб қуйидаги миқдорларда белгиланади:
— 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;
— 101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;
— 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилганда эса – ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.
Корхона ишга қабул қилинган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган фуқароларга камида 1 йил давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдоридан кам бўлмаган иш ҳақини тўлаб бандлигини таъминлаши лозим бўлади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Украинага 550 та дрон ва ракета учирди
Жаҳон | 13:50
-
Исроил билан иқтисодий алоқаларни узишга чақирган БМТ расмийси, расман тан олинган «Толибон» ва Путин билан қўнғироқлашган Трамп – кун дайжести
Жаҳон | 13:34
-
Россияда сиёсий маҳбуслар ўз хатида ўлаётганларни озод этишга чақирди
Жаҳон | 13:28
-
Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди
Ўзбекистон | 12:47
Мавзуга оид

15:53 / 06.06.2024
“Ҳақиқий бизнесмен рақобат тарафдори бўлади” — Дониёр Ғаниев ЖСТга аъзолик ҳақида

09:39 / 03.06.2024
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқоти жорий йилда Қорақалпоғистонда бўлиб ўтади

18:29 / 30.05.2024
“Бу тадбиркорларнинг қўрқувда яшашига олиб келади” – мутахассис бозор нархлари асосида солиқ ҳисобланиши ҳақида

10:07 / 30.05.2024