Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 15-17 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси -10...-15 даража, кундузи -3...-8 даража, 16 январда кечаси -8...-13 даража, кундузи -0...-5 даража, 17 январда кечаси -8...-13 даража, кундузи -3...+2 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 16-17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража, кундузи 15 январда +0...+5 даража, 16 январда +5...+10 даража, 17 январда +7...+12 даража бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 15 январда кечаси -10...-15 даража, кундузи -3...-8 даража, 16 январда кечаси -8...-13 даража, кундузи -0...-5 даража, 17 январда кечаси -8...-13 даража, кундузи -3...+2 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Айрим жойларда қорга айланиши мумкин. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи +0...+5 даража, 16 январда кечаси -3...+2 даража, кундузи +0...+5 даража, 17 январда кечаси -3...+2 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16-17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15 январда кечаси +2...+7 даража, кундузи +5...+10 даража, 16 январда кечаси -2...+3 даража, кундузи +7...+12 даража, 17 январда кечаси -2...+3 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи +2...+7 даража, 16 январда кечаси ва кундузи +0...+5 даража, 17 январда кечаси -3...+2 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 17 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15 январда кечаси ва кундузи -0...-5 даража, 16-17 январда кечаси -2...-7 даража, кундузи -3...+2 даража бўлади.