Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР гипертовушли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказгани ҳақида хабар берди
Пхенян гипертовушли қуролларни яратишда янги ютуқлар тўғрисида эълон қилди. КХДР расмийларига кўра, гипертовушли манёврли бошқариладиган каллакка эга ўрта масофага учувчи ракета муваффақиятли синовдан ўтказилди.
Ўзини ядровий куч деб эълон қилган Шимолий Корея гипертовушли каллакка эга ўрта масофали ракеталарни яратиш бўйича янги ютуқлари ҳақида эълон қилди. «Якшанба куни КХДР Ракетасозлик бош бошқармаси гипертовушли манёврли бошқариладиган каллакка эга қаттиқ двигателли ўрта-узоқ масофага мўлжалланган баллистик ракетани синовдан ўтказди. Учириш муваффақиятли бўлди», - дея хабар берди Шимолий Корея матбуоти 15 январ, душанба куни.
Хабарда таъкидланишича, синов парвозидан мақсад «ўрта-узоқ масофага мўлжалланган гипертовушли бошқариладиган жанговар каллакнинг сирпаниш ва манёврли парвоз хусусиятларини, янги кўп босқичли оғир юкли қаттиқ ёнилғи реактив двигателларининг ишончлилигини тасдиқлаш» эди.
БМТ резолюцияларини бузиш
КХДРдаги ракета синовлари Жанубий Корея ва Японияда қайд этилган. Шимолий Корея ҳарбийларига кўра, ўрта масофага мўлжалланган ракета минг километрга яқин учиб, Япон денгизига қулаган. Жанубий Корея синовни қоралаб, буни Пхенянга ҳар қандай масофадаги баллистик ракеталарни синовдан ўтказишни тақиқловчи БМТ резолюцияларининг аниқ бузилиши деб атади. Бундай ракеталар ядро каллаклари билан жиҳозланиши мумкин.
Жанубий Кореянинг «Рёнхап» ахборот агентлиги хабарида қайд этилишича, Пхенян янги ракета синови КХДР АҚШнинг бир қисмига етиб боришга қодир бўлган «Хвасон-18» қаттиқ ёнилғида ишловчи қитъалараро ракетасини синовдан ўтказган 18 декабрдан бери биринчи синовдир.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
08:48 / 20.06.2026
Дунё космодромлари харитаси: ким энг кўп ракета учирмоқда?
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:55 / 23.05.2026