Ўзбекистон | 11:46 / 16.01.2024
7490
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда 33 та дон корхонаси сотилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда хусусийлаштириш бўйича ишлар ҳолати таҳлил қилинди.

Масалан, "Донмаҳсулот" таркибидаги савдога чиқарилган 43 та корхонадан бор-йўғи 10 таси сотилган. Айримлари 2-3 йилдан бери сотилмасдан турибди. Бунга сабаб хусусий секторга бермаслик учун нархи сунъий ошириб юборилган. 

Мутасаддиларга сотилмасдан турган 33 та дон корхонаси нархини бозор қийматига келтириб, жорий йилда сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, хусусийлаштириш дастурига киритилган 484 та давлат активлари савдога чиқарилмаётгани танқид қилинди. Ваҳоланки, буларнинг ҳисобидан яна 200 миллиард сўм тушум қилса бўларди. 

Вазирлар Маҳкамасига қолоқликларни бартараф этиб, 2024 йилда 20 триллион сўм тушум таъминлайдиган янги хусусийлаштириш дастурини киритиш топширилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид