Ўзбекистон | 11:22 / 16.01.2024
3166
2 дақиқада ўқилади

2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик топшириғи берилди 

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда молиявий интизомни кучайтириб, 2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди. Ўтган йили кўплаб давлат корхоналари дивиденд ва солиқ тўловлари бўйича бюджетга 8 триллион сўм тушумни таъминлай олмагани кўрсатиб ўтилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти

Йиғилишда молиявий интизомни кучайтириб, 2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди.

Ўтган йили кўплаб давлат корхоналари дивиденд ва солиқ тўловлари бўйича бюджетга 8 триллион сўм тушумни таъминлай олмагани кўрсатиб ўтилди.

Ҳудудлар раҳбарлари ажратилган бюджет ссудалари қайтарилмаётгани ҳолатлари бўйича қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Сирдарё ва Жиззахда солиқ тушумлари 20 фоиз ўсган бўлса, Хоразм, Бухоро ва Қашқадарёда бу кўрсаткич 7 фоизга ҳам етмагани танқид қилинди.

Масалан, юридик шахс мақомидаги 18 мингта овқатланиш корхонасидан атиги 2 минг 300 таси ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Сабаби, улар товар айланмасини 1 миллиард сўмдан оширмаслик учун битта ошхонага 3-4 тадан фирма очиб қўйган. 

Бундай ҳолатлар бўйича маҳалладаги солиқчи, туман солиқ бошлиқлари ва ўринбосарларининг иши сустлиги кўрсатиб ўтилди. 

Мавзуга оид