Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратурада яширин иқтисодиёт бўйича алоҳида бошқарма ташкил этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Йиғилишда маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига энг замонавий ахборот тизимлари, махсус воситалар олиб берилади, иқтисодий соҳалар ва чет тилларини мукаммал биладиган, фидойи ва ватанпарвар мутахассислар танлаб олинади.
Департамент ҳузурида Илмий-таҳлилий ва ўқув маркази очилади. Марказ яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омилларни аниқлаб, илғор хорижий тажриба асосида таклифлар ишлаб чиқади, тизим ходимларини иқтисодий жиноятларни аниқлаш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ўқитади.
Шу билан бирга, Бош прокуратурада ҳам яширин иқтисодиёт бўйича алоҳида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилинади.
Департамент 5 та муҳим йўналиш: қурилиш, фармацевтика, алкогол ва тамаки, ноқонуний импорт, нақдлаштириш ва капитални ноқонуний четга олиб чиқиш борасида кескин ўзгариш қилиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
13:34 / 03.07.2026
Тбилисида Ўзбекистон элчихонаси очилади
12:25 / 03.07.2026