Ўзбекистон | 13:41 / 16.01.2024
5813
1 дақиқада ўқилади

Президент: инфляцияни жиловламасак, камбағаллик камаймайди, иқтисодий ўсиш бўлмайди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Мутасаддиларга ўтган йил бошида бензин бўйича етарли захира қилиш топшириғи берилган. Нарх ошмаслиги учун бензин бир йил давомида акциз солиғидан ҳам озод қилинган эди

Шунга қарамай, бензин ўтган йил давомида ўртача 19 фоизга қимматлади.

Бу – транспорт харажатлари қимматлашиб, ишлаб чиқариш ва экспортда таннарх ошди, дегани.  

"Такрор ва такрор айтаман. Инфляция – аҳоли ва бизнес даромадлари учун солиқ. Уни жиловламасак, камбағаллик камаймайди, иқтисодий ўсиш бўлмайди!" - деди президент.

Келгуси йилда бутун дунёда озиқ-овқат нархлари ошиши эҳтимоли юқори. Маҳсулотлар инфляциясини фақат озиқ-овқатни кўпайтириш орқали жиловлаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. 

Эндиликда ҳар йили маҳсулотларни кўпайтириш бўйича махсус ҳукумат қарори қабул қилинади. Ҳар бир тармоқ вазирига нарх барқарорлигини таъминлаш бўйича KPI белгиланади. Ҳар ҳафтада ҳукумат йиғилишидаги биринчи масала инфляцияни жиловлашга бағишланади.

Мавзуга оид