«Путин — йиртқич, музлатилган овқатни ёқтирмайди» - Зеленский
Украина президенти Давосда Россия президенти чексиз урушни хоҳлашини айтди.
Украина президенти Владимир Зеленский Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми иштирокчилари олдида нутқ сўзлаб, Владимир Путинни «чексиз урушни истайдиган «йиртқич» деб атади.
Зеленский ўз нутқи аввалида Украинада кенг кўламли уруш қарийб икки йилдан бери давом этаётганини, Қрим аннексия қилинганига эса қарийб ўн йил бўлганини эслатди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, Россия бошқа давлатлар ҳаётига ҳам аралашмоқда, масалан, 13 йилдан бери давом этаётган Сурия урушига.
«Аслида, бир киши камида 13 йиллик тинчликни ўғирлаб, уларни бутун дунёга таъсир қиладиган оғриқ ва инқирозлар билан алмаштирди», деди Зеленский. У Путинни уруш тимсоли бўлган одам деб атади.
«Путин нима истаётгани, нима қилаётгани ва мақсадлари ким экани ҳақида очиқ гапиради. Урушнинг давомийлиги ҳақидаги саволга «бу уруш доимий, унинг охири йўқ», деб жавоб беради. У шуни хоҳлайди… У бошқаларга азоб-уқубат келтирадиган можаролардан завқланади. Унинг тинчлик таклифларига жавоби Шимолий Корея ва Эрондан тобора кўпроқ қурол етказиб берилиши бўлди. Унга ўхшаган режимлар уруш билан яшайди», деди Зеленский.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, 2024 йил Украинадаги урушда ҳал қилувчи бўлиши керак, аммо можарони музлатиш ечим бўлмайди.
«Эслатиб ўтаман, 2014 йилдан кейин Донбассда урушни музлатишга уринишлар бўлган эди. Бу жараённинг ўта нуфузли кафиллари – Германиянинг ўша пайтдаги канцлери, Франциянинг ўша пайтдаги президенти бор эди. Аммо Путин — музлатилган овқатдан қониқмайдиган йиртқич. Биз эса ўзимизни, фарзандларимизни, уйларимизни, ҳаётимизни ҳимоя қилишимиз керак... Ва биз тажовузни мағлуб этиш мумкин деган ғояни нормаллаштирамиз - ҳатто ўн йил ва ундан кўпроқ вақт давом этаётган Путиннинг тажовузкорлигини», деди Зеленский.
Бундан ташқари, Зеленский Россия атом саноатига қарши санкциялар жорий этишни таклиф қилиб, уларнинг йўқлигини «Ғарбнинг яққол заифлиги» деб атади, ваҳоланки, Путин «атом электр станциясини гаровга олган дунёдаги ягона террорчи».
15 январ куни Швейцарияда «Давос форуми» очилди. Давосдаги форумнинг очилиш кунида Зеленский НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан ҳам учрашди.
Мавзуга оид
00:28
АҚШ Украинани ҳарбий хизматга чақирув ёшини 18 га туширишга чақирмоқда
21:58 / 27.11.2024
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
21:03 / 27.11.2024
Учинчи жаҳон урушидан қўрққан подкастер Жо Роган Зеленскийни сўкди. Унга Кличко ва бошқа украинлар жавоб қайтарди
20:08 / 27.11.2024