Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: таҳлиллар ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот «соя»да қолаётганини кўрсатмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Бугунги кундаги энг долзарб масала, бу – яширин иқтисодиёт, - деди президент йиғилиш давомида.
Таҳлиллар хизматлар, қурилиш, саноат соҳаларида ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот “соя”да қолаётганини кўрсатмоқда.
Бу орқали ялпи ички маҳсулотга 135 триллион сўм, бюджетга 30 триллион сўм тушум йўқотилмоқда.
Масалан, қурилиш корхоналарининг 41 фоизи ҳисоботида фақат 1 нафар ишчисини кўрсатган. Аммо бу корхоналар ўтган йилни ўзида 4 триллион сўмлик қурилиш ишларини бажарган.
Ёки камида 25 гектардан ери бор 5 мингта мева-сабзавотчилик фермер хўжалигида 1 тадан расмий ишчи рўйхатдан ўтган.
“Бир нарсани аниқ тушуниш зарур. Яширин иқтисодиёт, авваламбор, тўғри ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига катта тўсиқ бўляпти. Бугунги кунда интизомли тадбиркорлар “қани адолатли рақобат” деган ҳақли эътирозларини кўп-кўп айтяпти”, - деди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
10:58
Тошкент халқаро инвестиция форуми: 8 мингдан ортиқ иштирокчи кутилмоқда
18:06 / 14.06.2026
Шавкат Мирзиёев Доналд Трампни туғилган куни билан табриклади
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
20:09 / 11.06.2026