20:24 / 17.01.2024
9868

2023 йилда Ўзбекистондаги хорижий компаниялар сони 11 фоизга камайди

Ўтган йили Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 1748 тага ёки 11 фоизга қисқарди. Камайиш айниқса турк компаниялари сонида кўпроқ сезилди (-15 фоиз). Натижада Хитой Ўзбекистондаги компаниялари сони бўйича Туркияни ортда қолдириб, 2-ўринга чиқди.

Фото: Президент матбуот хизмати

2024 йилнинг 1 январ ҳолатига, Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 053 тани ташкил этмоқда. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1748 тага ёки 11 фоизга кам.

Kun.uz расмий рақамларга таяниб хорижий давлатлар капитали асосидаги корхоналар сонининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Таққослаш учун, 2023 йилнинг 1 январ ҳолатига, республикада фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 15 801 тани ташкил этган.

Йил давомида Туркия компаниялари сони 321 тага камайган, Хитой компаниялари эса 196 тага кўпайган, натижада Хитой Ўзбекистондаги компаниялари сони бўйича Туркияни ортда қолдириб, 2-ўринга кўтарилган.

2024 йилнинг 1 январ ҳолатига, хорижий капитал иштирокидаги компанияларнинг давлатлар кесимидаги сони ва бир йил олдингига нисбати қуйидагича:

  • Россия – 3 044 та (-112);
  • Хитой – 2 337 та (+196);
  • Туркия – 1 883 та (-321);
  • Қозоғистон – 1 064 та (-194);
  • Жанубий Корея – 736 та (-194)
  • АҚШ – 313 та (-41);
  • Қирғизистон – 279 та (-41);
  • Тожикистон – 278 та (-27);
  • Озарбойжон – 237 та (-29);
  • Германия – 215 та (-4);
  • Туркманистон – 182 та (+1).
Top