Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда автобус пиёдалар йўлакчасида ҳаракатланиб, одамлар ҳаётига хавф туғдирди
Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан қонуний чора кўрилган.
Ижтимоий тармоқларда Isuzu йўловчи автобуси тор кўчалардан бирида пиёдалар йўлакчаси устига чиқиб ҳаракатланиб, одамлар ҳаётига хавф туғдиргани акс этган видео тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 15 январ куни Самарқанд шаҳрида содир бўлган.
Шаҳарнинг тор кўчаларидан бирида автобус ҳайдовчиси ўзидан олдинда кетаётган машинани қувиб ўтиш учун пиёдалар йўлакчаси устига чиқариб ҳаракатланган. Шу пайтда пиёдалар йўлакчасида икки киши бўлган ва улар ўзини четга олган.
Хабарда айтилишича, автобус ҳайдовчиси ушбу хатти-ҳаракати билан МЖтКнинг 128-5 прим моддаси 2-қисмида назарда тутилган қоидабузарликни содир этган. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:45 / 14.05.2026
Самарқанд 2045 йилгача икки баравар кенгаяди
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026