Блинкен: Россия Украина билан сулҳ тузишга тайёр эмас
Россия Федерацияси Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллиги тамойиллари асосида виждонан музокаралар олиб боришга тайёрлигини кўрсатиши керак, деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.
АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен Россиянинг Украинага қарши урушда сулҳ тузиш имкониятига шубҳа билан қараяпти. Бу ҳақда у 17 январ, чоршанба куни Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон иқтисодий форумида маълум қилди.
«Биз бунга доим очиқмиз, чунки Украина халқи буни ҳаммадан кўра кўпроқ хоҳлайди», деди у. Бироқ, «Россия томонида бундай музокараларда қатнашиш, уларни ҳудудий яхлитлик, суверенитет, мустақиллик тамойиллари асосида виждонан олиб бориш истаги бўлиши керак», дея қўшимча қилди Америка дипломатияси раҳбари.
Блинкен: Россия музокараларга тайёр бўлса, АҚШ уларни қўллаб-қувватлайди
«Россия қачондир шу асосда музокаралар олиб боришга тайёр бўлса, унда иштирок этишга тайёр украиналиклар ҳам топилади ва уларни, албатта, АҚШ ҳам қўллаб-қувватлайди», деди Блинкен.
Блинкен Россия раҳбариятининг ниятларини шубҳа остига қўйиб, АҚШнинг 2022 йил февралидан олдин Россия билан бўлиб ўтган музокараларини, Москва уларни Украинадаги хавфсизлик бўйича хавотирлар деб атаганини эслатди. Шундан сўнг РФ Украинани НАТОга кирмаслик тўғрисида огоҳлантирди. «Менга ишонишингиз шарт эмас. Шунчаки Россия раҳбарияти нима деганини ўқинг. Аслида гап ҳар доим буюк Россияни тиклаш режалари ҳақида бўлган», - деди Давлат департаменти раҳбари.
Бир кун олдин Блинкен Давосда Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашиб, уни Россияга қарши курашаётган мамлакатига ёрдам бериш давом этишига ишонтирди. «Биз Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттириш тарафдоримиз ва бу мақсадга эришиш учун Конгресс билан жуда яқин ҳамкорлик қилмоқдамиз», деди у.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024