Конвертацияни давом эттириш учун экспортни импортга нисбатан барқарор ушлаб туришимиз керак — президент
Шавкат Мирзиёев экспорт Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласи эканини айтди.

Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан ўтказилган йиғилишда экспорт-импорт, конвертация масаласига тўхталди.
Жумладан, давлат раҳбари конвертацияни давом эттириш учун экспорт жуда муҳим эканини таъкидлади.
«Экспорт бу ҳаёт-мамотимиз. Агар валюта баланси, инвестиция ёки конвертацияни давом эттирамиз десак, импортга нисбатан экспортни барқарор ушлаб туришимиз керак», деди Шавкат Мирзиёев.
Шу билан бирга, президент бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва ҳокимларнинг 2024 йилда 18 миллиард долларлик экспорт режаси мутлақо маъқул эмаслигини таъкидлади.
«Иқтисодиётимизни янги босқичга олиб чиқиш учун экспортни йилига камида 30 фоизга ошириб боришимиз зарур. Одамларнинг жон бошига даромадини оширамиз десак, инвестиция керак бизга, экспорт керак бизга», деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг қайд қилишича, 2023 йилда экспорт ҳажми камайгани боис, 560 миллион доллар йўқотилган.
«Ўтган йили икки драйвер тармоқ, тўртта ҳудуд 2022 йилга нисбатан экспорт ҳажмларини камайтиргани учун 560 миллион доллар йўқотилди. Шунингдек, 10 та туман ва шаҳарда экспорт аввалги йил кўрсаткичларининг ярмига ҳам етмаган», деди Шавкат Мирзиёев.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Air Arabia Ўзбекистонга ва яна тўққизта давлатга парвозларни тўхтатди
Жаҳон | 00:25
-
Эрон Исроилга баллистик ракеталарни учирди
Жаҳон | 23:46 / 13.06.2025
-
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди
Жаҳон | 23:21 / 13.06.2025
-
Эрондаги масжид узра қизил «қасос байроғи» кўтарилди
Жаҳон | 23:12 / 13.06.2025
Мавзуга оид

14:47 / 12.06.2025
Ўзбекистон ва Россия экспортни ривожлантиришга қаратилган шартномани имзолади

10:53 / 21.05.2025
Ўзбекистон асални асосан икки давлатга экспорт қилмоқда

11:57 / 19.05.2025
Россиядан Ўзбекистонга қорамол экспорти ҳажми ошди

12:26 / 02.05.2025