Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Харкивга ракета зарбаси ва Чеченистондан урушга йўл олган кўнгиллилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 693-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Эммануэл Макрон феврал ойида хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги келишувни имзолаш учун Украинага ташриф буюришини маълум қилди.
- Германия ҳукумати 2024 йилда Украинага ҳарбий ёрдам сифатида етти миллиард евродан ортиқ маблағ ажратишини маълум қилди.
- Хитой бош вазири Ли Сян украин томони илтимос қилганига қарамай, Давосда Володимир Зеленский билан учрашув ўтказишдан бош тортди, деб хабар қилган Politico. Украина президенти эса Ли Сян билан учрашув режалаштирмагани, унинг мақоми бунга тўғри келмаслигини айтган.
- Россия қўшини Харкив бўйлаб ракета зарбаси йўллади. 17 киши жароҳатланиб, ҳалок бўлган. РФ мудофаа вазирлиги зарба «хорижлик жангариларнинг вақтинча дислокация пункти»га йўлланганини билдирган.
- Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен мамлакатнинг ЕИга кириши доирасида украин қонунчилигининг Европа қонунчилигига мослигини текшириш бошлангани ҳақида маълум қилди.
- Брянск областида Ми-8 вертолёти федерал автотрассага авариявий қўнишни амалга оширди.
Чеченистондаги машғулотлардан кейин фронтга йўл олган «Ахмат» жангчилари
Chingis Kondarov / Reuters / Scanpix / LETA
Харкив ва Одесса бўйлаб зарбалар оқибатлари
16 январ куни кечқурун россиялик ҳарбийлар ракеталар билан Харкив марказини ўққа тутди (тахминларга кўра, Белгород области томондан С-300 зенит-ракета комплексидан учирилган иккита ракета келган, дейди област маъмурияти раҳбари Олег Синегубов). Бир киши ҳалок бўлган, 17 киши яраланган (шундан 16 нафари — 38 ёшдан 90 ёшгача бўлган аёллар). Камида ўнта турар жой биноси шикастланган. РФ мудофаа вазирлиги версиясига кўра, зарба «асосан француз ёлланма жангчиларидан иборат бўлган хорижлик жангариларнинг вақтинча жойлашув манзили» бўйлаб берилган.
Бир неча соат ўтиб Россия қўшини дронлар билан Одессага ҳужум қилди. Украина ҚК ҳаво кучлари қўмондонлигига кўра, ҳужумда 20 та дрон қўлланган, шундан 19 таси украин ҳарбийлари томонидан уриб туширилган. Одесса области маъмурияти раҳбари Олег Кипер уч киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган. Шунингдек турар жой биноси шикастланган, у ерда яшовчи 130 кишини эвакуация қилишга тўғри келган.
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ / Reuters / Scanpix / LETA
Nina Liashonok / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Yulii Zozulia / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Yakiv Liashenko / EPA / Scanpix / LETA
Vyacheskav Madiyevkyy / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Фронтда ҳалок бўлган аскарлар учун Киевда ўрнатилган ёдгорлик
Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Мавзуга оид
08:36
ЕИ саммити Украина учун 90 млрд евро молиялаштиришни келишиб олди
16:35 / 18.12.2025
Россия Мудофаа вазирлиги: 2025 йилда Украинадаги урушга 11 трлн рубл сарфланади
16:03 / 18.12.2025
«Божлар – менинг севимли сўзим». Трамп халққа мурожаат қилди
14:17 / 18.12.2025