Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ва Эрон кескинликни пасайтиришга келишиб олди — ОАВ
Ҳар иккала давлат бир-бирининг ҳудудига ракета зарбасини берганидан сўнг, муносабатларда кескинлик ортган эди.
Покистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Эрон билан дипломатик муносабатларни тўлиқ тиклашга қарор қилди, деб ёзди Reuters ўз манбасига таяниб.
Бундан сал олдин Покистон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари Жалил Аббос Жилоний ва Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён телефон орқали гаплашиб, хавфсизлик чораларини муҳокама қилган. Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, суҳбат чоғида вазирлар терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган.
Reuters хабарига кўра, дипломатик муносабатларни тиклаш доирасида аввал чақириб олинган элчилар Ризо Амирий Муқаддам ва Муҳаммад Муддасир Типу Исломобод ва Теҳронга қайтади.
16 январ куни Эрон ҳарбийлари Покистондаги «Жайшул-Адл» балуж террорчилик гуруҳи қароргоҳига ракета ҳужумларини уюштирди. Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳодисани халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида баҳолади ва элчисини Теҳрондан чақириб олди.
18 январ куни Покистон Эроннинг Сеистон ва Балужистон вилоятида жойлашган «балуж террорчилари бошпаналари»га ракеталар ва дронлар билан ҳужум қилди. Оқибатда камида тўққиз киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:20 / 15.07.2026
Трамп Эрондаги кўприклар ва электр станцияларини портлатиш билан таҳдид қилди
09:40 / 14.07.2026
Трамп Эронга қарши янги зарбаларни эълон қилди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
08:58 / 14.07.2026