Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу мустақил Фаластин давлатини тузиш ғоясини рад этди
Исроил бош вазири ўз мамлакати хавфсизлиги борасида ҳеч қандай муросага бормаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, Ғазо сектори ҲАМАС йўқ қилинганидан кейин ҳам Исроил назорати остида қолади.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу АҚШ президенти Жо Байденнинг Яқин Шарқдаги можарони икки мустақил давлат - Исроил ва Фаластиннинг ёнма-ён яшаши тамойили асосида ҳал қилиш борасида келишиш мумкинлиги ҳақидаги фикрини рад этди. «Мен Исроилнинг Иордан дарёси ғарбидаги бутун ҳудуди устидан хавфсизликни тўлиқ назорат қилиши масаласида муросага бормайман, бу эса Фаластин давлатини яратишга зиддир», деб ёзган у 20 январ куни кечқурун X платформасидаги микроблогида.
Аввалроқ Байден Нетаняҳу билан телефон суҳбатидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан, Исроил бош вазири билан икки давлатнинг ёнма-ён яшаши тамойилига асосланган келишув бўйича муросага келишни имконсиз деб ҳисобламаслигини маълум қилганди. Байден ҳали ҳам бунга эришиш мумкин, деган фикрни билдирди, чунки унга кўра, «икки давлат бўйича ечимларнинг кўплаб турлари мавжуд».
Нетаняҳунинг идораси: бош вазир позицияси ўзгаришсиз қолади
Шу билан бирга, Нетаняҳу идораси Байден билан музокаралар чоғида у кўп йиллар давомида доимий равишда ҳимоя қилган позициясини тасдиқлаганини хабар қилди. «ҲАМАСни йўқ қилгандан сўнг, Исроил Ғазо сектори Исроилга таҳдид солмаслигини таъминлаш учун Ғазо устидан хавфсизлик назоратини сақлаб қолиши керак, бу эса Фаластин суверенитети талабига зиддир», — дейилади идорада.
Бенямин Нетаняҳу Байден билан суҳбатидан сўнг дарҳол Америка президентининг таклифини рад этиб: «Исроил бош вазири ҳатто энг яхши дўстларимизга ҳам «йўқ» дейиши керак», деди.
Исроилда Нетаняҳуга қарши намойишлар
Айни пайтда, Тел-Авивда минглаб одамлар Нетаняҳуга қарши намойиш ўтказиб, Ғазо секторида гаровга олинган исроилликларни озод этишни талаб қилди. Намойишчилар янги сайловлар ўтказиш талабини илгари суриб, Нетаняҳуни «ёвузлик юзи» деб атади. Намойишлар Ҳайфа порт шаҳри ва Қуддусдаги бош вазир қароргоҳи яқинида ҳам бўлиб ўтди.
Намойишчилар аксарияти Бенямин Нетаняҳунинг ҲАМАС гуруҳига қарши урушдаги курсини танқид қилди. Улар, шунингдек, тезда ўт очишни тўхтатмаса, гаровга олинганлар ўлдирилиши мумкинлигидан хавотир билдирди.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 23 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Исроилда қурбонлар сони 1400 дан ошади. Ғазонинг 2,3 миллион аҳолиси Исроилнинг ҳаводан оммавий бомбардимон қилиши ва эксклавнинг тўлиқ блокадаси туфайли озиқ-овқат, сув ва дори-дармонлар танқислигидан азият чекмоқда.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
19:23 / 16.06.2026
АҚШ-Эрон келишуви Нетаняҳу ва Трамп ўртасида келишмовчиликка олиб келмоқда
22:29 / 14.06.2026
Трамп Нетаняҳуни ақлсизликда айблади ва Эрон билан келишув 2–3 соат ичида имзоланишини айтди
09:13 / 09.06.2026