Ғазо секторида 20 нафардан ортиқ исроиллик аскар ҳалок бўлди
Сешанба куни Ғазо секторининг марказий қисмида портлашлар оқибатида 20 нафардан ортиқ исроиллик ҳарбий ҳалок бўлди. Бу Исроил армиясининг ҲАМАСга қарши уруш бошланганидан буён энг йирик бир марталик йўқотишидир.
Қурбонлар сони ҳозирча аниқ эмас. ЦАҲАЛ расмийси адмирал Даниэл Ҳагари 21 ҳарбий ўлимини тасдиқлаган, Исроилдаги қатор манбалар эса қурбонлар сони 24 нафарлигини ёзган.
Бу айнан қандай рўй берганига ҳам ҳозирча аниқлик киритилмаган.
«Биз ҳозирча ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқдамиз ва портлаш сабабларини текширмоқдамиз», — деган Ҳагари.
Исроил мудофаа армиясининг дастлабки версиясига кўра, ҳарбийлар портловчи қурилмалар ўрнатилган икки бинода бўлишган. Аммо қурилма аскарлар олдинроқ ҳаракатга келган ва аскарлар чиқишига улгурмаган.
Бу бинолар ҳамасчилар томонидан гранатомёт орқали ўққа тутилгани ҳақида тахминлар ҳам бор.
Шунингдек, исроилликларнинг худди шу ҳудудда турган танкига зарба берилгани ва қурбонларнинг бир қисми – танк экипажи бўлгани ҳақида версия ҳам бор.
Исроил президенти Исҳоқ Ҳерцог мамлакат «жуда оғир тонг»ни бошдан кечирганини айтган.
Исроил мудофаа вазири Йоав Галант бу ўлимлар Исроилни жанговар мақсадларга тезроқ эришишга ундашини таъкидлаган.
Мавзуга оид
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
09:46 / 12.11.2024
АДЛ ва ИҲТ Исроилни Ғазодан чиқиб кетишга чақирди
12:00 / 11.11.2024
Исроилнинг янги мудофаа вазири: «Ҳизбуллоҳ» мағлуб этиб бўлинди
10:45 / 09.11.2024