Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Онаси раҳбар бўлган боғчада қизларга тегажоғлик қилган ўсмирга суд ҳукми ўқилди
16 ёшга тўлган йигит айбли деб топилиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. Kun.uz манбасининг маълум қилишича судланувчи охирги суд мажлисига келмаган ва жазодан яширинган.
Онаси мудиралик қилган Чилонзор туманидаги 230-сонли боғчада 4 нафар қизга тегажоғлик қилган ўсмир озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Манбага кўра, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида боғча ёшидаги қизларга тегажоқлик қилган йигитнинг ҳаракатлари бўйича суд иши якунланиб, ҳукм ўқилган. Суд ҳукмига кўра, боғча мудирасининг ўғли айбли деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.
Манбанинг қўшимча қилишича, охирги суд мажлисида негадир 16 ёшли айбланувчининг ўзи иштирок этмаган.
Олий суд матбуот хизматининг расмий ахборотига кўра, 2024 йил 23 январ куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида вояга етмаган Х.Ш.га (2008 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинган. Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судяси Ж. Қурбанов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Х.Ш. Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 85-моддаси 2-қисми "в" бандига асосан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Жазони тарбия колонияларда ўташ белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг май ойи бошида фарзандлари Чилонзор туманидаги 230-сонли боғчага қатновчи бир гуруҳ ота-оналар Kun.uz’га мурожаат қилиб, боғча мудирасининг ўғли болалар ухлаб ётган хонага кириб, қизларини қўрқитиб ечинтиргани ва тегажоғлик қилганини билдиришганди.
Кейинчалик Тошкент шаҳар ИИББ 2008 йилда туғилган йигит Жиноят кодексининг 119-моддасида кўзда тутилган жиноятни содир этишда гумонланаётганини маълум қилганди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги эса боғча мудираси вазифасидан озод этилганини билдирган. Бош прокуратура боғча болаларига нисбатан содир этилган жиноят иши терговини қатъий назоратга олгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026