Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ташаббусли бюджет»нинг илк мавсумига 1 февралдан старт берилади
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
2024 йил учун «Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсуми 1 февралдан бошланади.
1-20 феврал кунлари лойиҳаларни киритиш учун ажратилган. Лойиҳаларни саралаш 21 февралдан 11 мартга қадар давом этади. Овоз бериш жараёни 12–31 март кунлари ўтказилади.
Қайд қилинишича, ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
2024 йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўм қилиб белгиланган.
2023 йилги «Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсумида қарийб 56 минг ташаббус кўрсатилган, 16 миллиондан ортиқ овоз берилган эди. Ташаббусларнинг 33 минг 680 таси тасдиқланди. Уларга қарийб 2,9 трлн сўм маблағ йўналтирилди.
2023 йилги «Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумида қарийб 50 минг ташаббус кўрсатилди, 18 миллиондан ортиқ овоз берилди. Ташаббусларнинг 33,5 мингтаси тасдиқланди. Уларга 1,3 трлн сўм маблағ йўналтирилди.
Илгари сурилган таклифларнинг 31 фоизи ички йўлларни таъмирлашга оид бўлди, 30 фоизи маҳалла ҳудудини ободонлаштириш тадбирларига қаратилди. Мактаблар бўйича 14 фоиз, боғчалар бўйича 6 фоиз, тиббиёт муассасалари бўйича 6 фоиз таклиф берилди.
Ғолиб бўлган лойиҳаларнинг аксарияти ички йўлларни (пиёдалар йўлакчаси, йўл ўтказгичлар) таъмирлаш билан боғлиқ бўлди. Кейин ўринда умумтаълим мактабларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш, учинчи ўринда соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш тадбирлари турибди.
2023 йилда энг кўп ғолиб бўлган лойиҳалар Тошкент вилоятида — 122 та. Иккинчи ўринда Самарқанд вилояти — 113 та. Учинчи ўринда Қашқадарё вилояти — 100 та.
Мавзуга оид
11:10 / 21.03.2026
58 овоздан 13 минг 386 овозгача. «Ташаббусли бюджет» ғолиблари эълон қилинди
18:28 / 15.03.2026
“Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг” - Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
11:03 / 11.03.2026
Турли “ўйинлар” сабаб 10 та туман ва шаҳар “Ташаббусли бюджет”да санкцияга учради
12:58 / 03.03.2026