Ўзбекистон | 11:34 / 27.01.2024
81137
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 29-31 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда қор ёғади, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 январда -3...-8 даража, 31 январда -8...-13 даража, кундузи 29 январда -0...-5 даража, 30-31 январда -2...+3 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 29 январда 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси ва кундузи +2...+7 даража, 30 январда кечаси -2...+3 даража, кундузи +2...+7 даража; 31 январда кечаси -0...-5 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши, 29 январда 25-28 м/с гача етиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси +2...+7 даража, кундузи +5...+10 даража, 30 январда кечаси +0...+5 даража, кундузи +3...+8 даража, 31 январда кечаси -2...+3 даража, кундузи +3...+8 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, 29-30 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 31 январда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 290 январда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 январда +2...+7 даража, 30 январда +0...+5 даража, 31 январда -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 январда +0...+5 даража, 31 январда -2...+3 даража, кундузи 29 январда +5...+10 даража, 30-31 январда +3...+8 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 29 январда баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 январда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 29 январда кечаси ва кундузи +0...+5 даража, 30 январда кечаси -0...-5 даража, кундузи -3...+2 даража, 31 январда кечаси -2...-7 даража, кундузи -3...+2 даража бўлади.

Мавзуга оид