Ўзбекистон | 08:04 / 27.01.2024
5409
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ягона электрон тиббиёт тармоғи ташкил этилади

Ўзбекистонда ягона электрон тиббиёт тармоғини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу - «Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.

Унга кўра, тизимда мавжуд локал тармоқлар хатловдан ўтказилади ва жорий ҳолатни ўрганилади.

Хатлов маълумотлари асосида тизимнинг ягона тармоқ инфратузилмасини яратиш бўйича лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади.

Лойиҳа ҳужжатлари ўрнатилган тартибда ваколатли органлардан экспертизадан ўтказилади.

Лойиҳа харажат манбаларини аниқлаш ва 3600 дан ортиқ техник қурилма ҳамда лицензияларни харид қилиш мўлжалланмоқда.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳам режалаштирилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид