Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик газ конденсати ўғирлаган жиноий гуруҳ ушланди
Улар хорижий корхонага тегишли қувурга яширинча уланиб, сўнг ундан оқаётган газ конденсатини ўғирлашган.
2024 йил 25 январ куни ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар ходимлари томонидан Қашқадарё вилоятида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тезкор тадбирда 5 нафар шахс ўзаро жиноий гуруҳ тузиб, Нишон тумани Ширинобод маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтувчи “Epsilon Development company” МЧЖ хорижий корхонасига тегишли газ конденсати қувурини тешиб, жўмрак ўрнатиш орқали қиймати 17,4 млн сўмлик 8,9 тонна конденсат ёқилғисини ўғирлаб чиққан вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноий гуруҳ томонидан жами 1,1 млрд сўмлик 568,5 тонна газ конденсати ёқилғиси талон-торож қилингани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши ихтисослаштирилган прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. 5 нафар шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026