Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Quramax раҳбари судда кўрсатма берди. У босимга учраганини айтмоқда
“Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган Тошкент шаҳар судининг 29 январ кунги мажлисида препаратнинг Ўзбекистондаги дистрибютори – “Quramax Medical” МЧЖ директори С.Р.П. сўроқ қилинди. У ўз кўрсатмасида тергов вақтида босимга учраганини айтди.
Шунингдек, ҳиндистонлик судланувчи ундан Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевга қарши кўрсатма бериш сўралгани, “Бизга сен эмас, Сардор ва унинг оиласи керак”, дейишганини билдирди.
Суд С.Р.П.нинг унга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар амалга оширилгани тўғрисидаги кўрсатувларидан сўнг ажрим чиқариб, судланувчининг соғлиғи ҳолати юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланди.
Экспертиза ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика суд тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали экспертлари зиммасига юклатилди.
Суд тиббий экспертизаси 2024 йилнинг 30 январь куни ўтказилади.
Суд 2 февралга қадар танаффус эълон қилди.
Мавзуга оид
17:36 / 24.04.2026
“Олимбоевларга уйини қайтаришга тайёрмиз” – Санжар Каримовнинг адвокати
11:46 / 14.04.2026
Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди
10:49 / 13.04.2026
Шукуров ишида қамоққа олинган собиқ судяларнинг 3 нафари гаров эвазига озодликка чиқди
20:05 / 10.04.2026