Қизни турмуш қуришга ундаб, мунтазам босим ўтказган йигит 10 суткага қамалди
Шаҳрисабзлик қизга ҳимоя ордери берилган бўлса-да, йигит босим ўтказишдан тўхтамаган. Унинг болалар омбудсманига такрорий мурожаатидан кейин, ҳимоя ордери талабларини бузгани учун йигитга суд томонидан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.

Фото: Болалар омбудсмани
Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи, 2006 йилда туғилган қизни турмушга чиқишга ундаб, мунтазам руҳий босим ўтказган ва ҳимоя ордери талабларини бузган йигит 10 суткага қамалди. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова маълум қилди.
Аввал хабар берилганидек, М.М. исмли қиз 15 январ куни болалар омбудсманига мурожаат қилиб, таниш йигит унга турмушга чиқишига ундаб, турли шаклда босим ўтказиб келаётгани, ота-оналари эса ўзаро келишиб, қизнинг розилигисиз унаштирув маросимини ўтказгани, йигит унга руҳий босим ўтказаётганини айтган. Қиз ҳозир университетнинг 1-курсида таълим олаётгани ва ўқишини давом эттириш ниятида эканини билдирган.
Шундан кейин, қизга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери тақдим этилиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилган эди.
Бироқ, 29 январ куни M.M. болалар омбудсманига такроран мурожаат қилиб, ҳимоя ордери берилган бўлса-да, йигит унга тазйиқ ва руҳий босим ўтказишда давом этаётганини маълум қилган.
29 январ куни O.B. бундай ҳаракатлари учун маъмурий тартибда ушланиб, Жиноят ишлари бўйича Шахрисабз суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 206(1)-моддаси (Тазйиқ ўтказган ва (ёки) зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаслик) бўйича айбдор деб топилиб, 10 суткага қамалган.
Тавсия этамиз
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Британиялик 2 ёшли бола Mensa тарихидаги энг ёш даҳога айланди
Жаҳон | 01:08
-
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди
Жаҳон | 00:40
-
«Аҳмоқлар. Ўт очишни тўхтатиш ўлимлар бўлмаслиги учун керак» — Зеленский
Жаҳон | 23:33 / 02.06.2025
Мавзуга оид

15:10 / 01.06.2025
Саида Мирзиёева Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табрик йўллади

18:46 / 31.05.2025
Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қиз ариққа чўкиб ҳалок бўлди

11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди

09:46 / 30.04.2025